Huawei 1
Nokia смартфонлари бозори “синди”

Финяндиянинг машҳур HMD Глобал компанияси Nokia бренди остида ишлаб чиқариладиган смартфонлар савдосини тўхтатди. Компаниянинг расмий веб-сайтида Nokia  смартфонлари энди мавжуд эмас, улар “dissontinued” (“тўхтатилган”) мақомини олган. Бу қарор технология бозорида сезиларли ўзгаришларни белгилаши мумкин.

Ҳозирда компания ўзининг HMD “Key”, “Ars”, “Skyline”, “Fusion”, “Aura” ва “Pulse” каби янги брендлари остидаги маҳсулотларни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Ҳатто яқинда чиқарилган “Nokia XR21” модели ҳам энди савдодан олиб ташланган бўлиб, бу моделнинг эски версияси эса “HMD XR21” бренди остида тақдим этилади.

Шунга қарамай, Nokia бренди остидаги афсонавий тугмачали телефонлар, жумладан, “Nokia 3310” каби классик моделларнинг ишлаб чиқарилиши ва сотилиши давом этади. Ушбу телефонлар ўзининг оддийлиги, қулай нархи ва узоқ вақт хизмат қилувчи батареяси билан ҳамон талабгор бўлиб қолмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Nokia'нинг смартфон бозоридан чиқиши компаниянинг Apple ва Samsung каби технология гигантлари билан рақобатда ортда қолиши билан боғлиқ. Замонавий инновацион ечимларни жорий этишда етарлича муваффақиятга эриша олмагани бренднинг бозор улушини йўқотишига олиб келди.

Бироқ бу қарор компаниянинг бошқа технологик йўналишларда ривожланишига имконият яратади. Nokia ҳозирда Ойда мобил алоқа тармоғини яратиш лойиҳасини амалга ошириш устида фаол ишламоқда. Ушбу лойиҳа компаниянинг глобал миқёсда технология етакчиларидан бири сифатида ўз мавқесини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Экспертлар ушбу воқеани “бир даврнинг якуни” сифатида баҳоламоқда. Nokia телефонлари собиқ СССР давлатларида биринчи бўлиб оммалашган бўлиб, улар технология соҳасидаги ўзига хос инқилобни бошлаб берган. Эндиликда компания ўз ресурсларини янги инновацион марраларга йўналтиришга интилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 11721 | Инструменты