2024 йил ноябридан бери Доналд Трампга тегишли Trump Organization компанияси чет элда 12 та лойиҳани ишга туширди. Бу унинг биринчи президентлик муддати давомида амалга оширган лойиҳаларидан олти баравар кўп, деб ёзади The Wall Street Journal.
«Президент Трамп бизнесни АҚШга қайтаришга ваъда берган эди. Аммо унинг ўз компанияси хорижда илгари ҳеч қачонгидек фаоллик билан иш олиб бормоқда», — деб ёзади газета.
Январь ойида Trump Organization ахлоқий келишув эълон қилди, унга кўра компанияга бевосита хорижий ҳукуматлар билан бизнес юритиш тақиқланади. Бироқ WSJ таъкидига кўра, Трамп компаниясининг айрим лойиҳаларида хорижий ҳукуматлар барибир иштирок этмоқда. Тўғридан-тўғри эмас — Trump Organization бу тақиқни айланиб ўтиб, қўшма корхоналар тузмоқда ва айнан шу корхоналар бошқа мамлакат ҳукуматлари билан битимлар тузмоқда.
Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан бери унинг кўчмас мулк компанияси Яқин Шарқда (Қатар, Саудия Арабистони, БАА) олти, Ҳиндистонда эса бешта лойиҳани бошлади. Яна бир лойиҳа Сербияда амалга оширилади. Бу ерда Trump Organization ҳукуматдан ер ижарага олиш ва Белграддаги Сербия Мудофаа вазирлигининг вайрон бўлган биносини қайта тиклашда иштирок этади. Бу бино 500 миллион долларлик ҳашаматли меҳмонхонага айлантирилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 60613 | Инструменты