Huawei 1
Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека ажратиш қисқара бошлаган

Банклар ўз маблағлари ҳисобидан қарийб 4 трлн сўм ипотека ажратган. Бу ҳақдаги маълумотлар Марказий банкнинг ипотека кредитлари бўйича тақдим этган шарҳида келтирилган.

2023 йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4 фоиз кўпроқ ёки 12,2 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган.

Марказий банкнинг ипотека кредитлари бўйича тақдим этган шарҳида бирламчи бозордан ипотека ҳисобига уй-жой сотиб олиш 7,1 трлн сўмгача қисқаргани кўрсатилган (ўтган йилнинг шу даврида қарийб 8 трлн сўм).

Банклар ўз маблағлари ҳисобидан  қарийб 4 трлн сўм ипотека ажратган (ўтган йилнинг шу даврида 2,6 трлн сўм).

Ипотекани қайта молиялаш компанияси маблағлари ҳисобидан ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 10 баробардан кўпроқ, 1,3 трлн сўм ипотека кредитлари молиялаштирилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52801 | Инструменты