Huawei 1
Ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача даражаси 0,9 % га ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 % га қимматлашган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2023 йил ноябрь ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,0 % ни ташкил этган.

2024 йилнинг ноябрь ойида истемол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 % га, ноозиқ-овқат товарлари 1,0 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,8 % га ошгани кузатилган.

Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан зиёт нархлар қайд этилган.

420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 60322 | Инструменты