Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланадиган расмий АҚШ доллари курси 2024 йилда 581,71 сўмга — 27 декабрь куни валюта биржасидаги сўнгги савдо кунида 12 338,77 сўмдан 12 920,48 сўмга кўтарилди.
Йил давомида миллий валюта 4,71 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг девальвация суръати 2023 йилга нисбатан паст (9,92 фоиз), бироқ 2022 йилга (3,58 фоиз) нисбатан юқори бўлди.
Декабрь ойида доллар сўмга нисбатан 55,43 сўмга (+0,43 фоиз), ноябрда деярли 91 сўмга (+0,71 фоиз), октябрда 59 сўмга (+0,46 фоиз) ошди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52010 | Инструменты