Huawei 1
Йил бошидан бери солиқ органларида 414 мингдан ортиқ кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилди

1 сентябр ҳолатига кўра, солиқ органларида 414 055 та кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилди.

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 290,7 мингта ижара шартномаси асосида 77,6 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 35,3% ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 21,4% га ошган.

Юридик шахслар ўртасида тузилган 123,3 мингта ижара шартномаси асосида 465,7 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 2,8% ва ҳисобланган солиқ суммаси 28,2% га ошган.

Талабалар билан 50,5 минг та ижара шартномаси тузилган бўлиб, ижарада турувчи талабалар сони қарийб 81 минг нафарни ташкил этди.

Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 27 млрд сўм имтиёз қўлланилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52800 | Инструменты