Huawei 1
"Биз курсни прогноз қилмаймиз, биз курсга таъсир қиладиган омилларга шарҳ берамиз" - Мамаризо Нурмуродов

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича матбуот анжумани ўтказди

Унда Марказий банк раиси Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилётганига изоҳ берди. 

"Биз курсни прогноз қилмаймиз, биз курсга таъсир қиладиган омилларга шарҳ берамиз. Ҳозирча салбий омилларни кўрмаяпмиз. Лекин ўзгарувчан геосиёсий шароитларда узоқ муддатли истиқболда баҳо бериш имконсиз. 

Доллар курсининг ошишига асосий сабаб валютага бўлган талаб ошиши (I чоракда 17 фоизга ошган). Буни ҳаммасини импортга боғлай олмаймиз. Мисол учун ташқи қарзлар бўйича тўловлар ҳам бор", - дея айтиб ўтди Мамаризо Нурмуродов.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga