Uzcard карталари ўртасида пул ўтказмалари бозорида янги иштирокчилар: ўтказмалар қиймати икки маротаба камайтирилди!
Технологиялар ривожланиши билан, минимал маълумотлар ёрдамида – яъни, атиги қабул қилувчининг карта рақами маълум бўлса, пул маблағларини картадан картага ўтказиш имкониятини берувчи сервисларнинг мавжудлиги аллақачон ҳеч кимни ҳайратга солмайди.
Бунда иловалар орасидаги энг машҳурлари, шубҳасиз PayMe, Click ва Beepul иловалари. Энг кўп фойдаланиладиган сервисларнинг бири UzCard картадан картага ўтказмалар ҳисобланади.
«Менга Click қилиб юбор» ва «Менга PayMe қилиб юбор» бир зумда пул маблағларини ўтказиш P2P хизматлари умумий бўлиб бўлган.
Картадан картага пул ўтказишга бўлган қизиқишни, онлайн тарзда ҳар қандай пул маблағларини ўтказишга имкон яратувчи сервисларнинг қулайлиги ва фойдаланиш мумкинлиги билан асослаш мумкин. Турли карталар орасидаги пул ўтказмалари аллақачон одатий ҳолатга айланган.
Дастлабки босқичда ўтказма қиймати 2 % ни ташкил этди, ва бу фойдаланувчилар учун анча қиммат эди.
Муайян ҳодисалар туфайли, пул ўтказиш қиймати 1% гача туширилди, ва сўнгги бир нечта йил ушбу қийматда сақланиб қолди.
Бир қарашда, мижозлар базаси ниҳоятда катта ва фойдаланувчилар сони миллионлаб ҳисобланади, аммо янги тўлов тизимлари эса негадир бозор етакчиларига рақобатбардош бўла олмаяпти ҳали.
Бироқ, иловалар саҳнасига банклар чиқмоқда! Тарифларни пасайтириш вақти келди!
АТБ «InfinBank» InfinBANK мобил иловасини Сизга тақдим этмоқда! Фойдаланишнинг илк кунлариданоқ у PlayMarket ва AppStore молиявий иловаларининг Top Charts юқори даражасига кўтарилди.
Оnline омонатларни очиш, ҳисобларни назорат қилиш ва бошқариш, 200 дан ортиқ таъминотчиларнинг хизматлари учун тўловни амалга ошириш каби стандарт банк хизматларидан ташқари, InfinBANK 22 банкларнинг (амал қилаётган 29 дан) картадан картага, комиссия ставкаси икки баробар камайтирилган ҳолда, пул ўтказмаларини таклиф қилмоқда. Яъни, UzCard пластик картасининг ҳар қайси фойдаланувчиси InfinBANK мобил иловасида рўйҳатдан ўтиши ва ҳар қайси банкнинг UzCard картасидан хамкор банклар карталарига атиги 0,5 % қиймати бўйича пул ўтказишлари мумкин!
Пластик карталарни назорат қилиш, камайтирилган фоиз ставкаси бўйича тўловларни ва ўтказмаларни амалга ошириш мақсадида бепул сервисдан фойдаланиш учун InfinBANK мижози бўлишингиз шарт эмас. Бироқ, агарда сиз банкимиз картасининг фойдаланувчиси бўлсангиз, банкка ташриф буюрмаган ҳолда, банк хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.
Акцияда қатнашиш учун InfinBANK мобил иловаси орқали камида 10 000 сўмга тенг бўлган пул ўтказмасини амалга ошириш керак. Танловда бошқа ҳамкор банклар карталари ўртасидаги барча муваффақиятли транзакциялар қатнашади.
Танлов бир ой давом этади. Ўйин ҳар ҳафта ўтказилади. Финал ўйини 4 ҳафтадан кейин бўлиб ўтади. Танловда қатнашадиган қимматбаҳо совринлар:
1 ҳафта (25.03.2019 - 31.03.2019) – Mi Portable Mouse оптик сичқонча;
2 ҳафта (01.04.2019 - 07.04.2019) – Mi Bluetooth Speaker портатив колонка;
3 ҳафта (08.04.2019 - 14.04.2019) – Mi Band 3 фитнес-браслет;
4 ҳафта (15.04.2019 - 21.04.2019) – Amazfit Pace «ақлли» соат.
Ҳафталик ўйин келгуси ҳафтанинг душанба кунида ўтказилади.
Охирги соврин – Mi8 lite black смартфон.
Охирги соврин ўйинининг шартлари: ўйинда 4 ҳафта давомида ҳар ҳафта энг камида ҳамкор банклар карталарига битта транзакцияни амалга оширган фойдаланувчилар иштирок этадилар.
Акциянинг ўтказилиш муддати: 25 мартдан 25 апрелгача. Ғолиблар тасодифий тартибда аниқланади.
InfinBANK мобил иловасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг: http://onelink.to/a5ez9y.
Реклама ҳуқуқи асосида
Alpha version: 0.9.1.19 build 42910 | Инструменты