Huawei 1
Олтин қуйма ва тангалар нархи яна рекорд ўрнатди

16 сентябрь куни олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи янги юқори даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Бир грамм олтин таннархи 1 млн 97 минг 200 сўмга етди ёки ўтган жумага нисбатан 1,35%га қимматлади. Беш граммлик ўлчагич 5 млн 486 минг сўмдан таклиф қилинмоқда.

Регулятор томонидан олтин қуймалари бўйича тақдим қилинган маълумотга кўра:

- 5 грамм ўлчовли олтин қуйма нархи 5 млн 486 минг сўм;

- 10 грамм олтин қуйма нархи 10 млн 971 минг сом;

- 20 грамм олтин қуйма нархи 21 млн 942 минг сўм;

- 50 грамм олтин қуйма нархи 54 млн 855 минг сўмни ташкил қилади.

Қимматбаҳо металнинг нархи сентябрь ойи бошидан буён учинчи марта янги чўққига чиқди. Умуман олганда, йил бошидан буён 29,4%га ўсди.

Олтиннинг глобал нархи айни пайтда троя унцияси учун $2590га яқинлашди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91921 | Инструменты