Uzreport World
"Барселона" Испания Суперкубоги учун қайдномани эълон қилди

Испания Суперкубоги учун баҳслар бу мавсумдан бошлаб уч йил давомида Саудия Арабистонида ўтказилади. Мусобақани ўз мамлакатида ўтказиш учун Саудия Арабистони уч йил учун 120 миллион евро тўлади. Ҳар йили 20 миллион евро мусобақа иштирокчилари ўртасида тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумдан бошлаб Испания суперкубоги янги тизим бўйича ўйналади: биринчи навбатда жамоалар яримфинал ўйинларини, кейин эса финал ўйинларини ўтказишади. Бу йил биринчи яримфинал жуфтлиги "Барселона" ва "Атлетико", иккинчиси - "Реал" ва "Валенсия" бўлади.

Ярим финал ўйинлари 8 ва 9 январ кунлари, финал - 12 январда бўлиб ўтади.
Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес агар Саудия Арабистони ҳомийлик қилмаганида, Суперкубок мусобақаси тугатилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Барселона" клуби Суперкубок мусобақасига йўл оладиган таркибни эълон қилди.

Дарвозабонлар: Нето, Иняки Пеня, Арнау Тенас.

Ҳимоячилар: Нельсон Семеду, Херард Пике, Клеман Лангле, Хорди Альба, Самуэль Умтити, Хуниор Фирпо, Жан-Клер Тодибо, Мусса Ваге, Роналд Араухо.

Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Серхи Роберто, Френки де Йонг, Артуро Видаль, Карлес Перес, Рикард Пуч.

Ҳужумчилар: Луис Суарес, Лионель Месси, Антуан Гризманн, Ансу Фати, Алекс Колладо.

"Барселона" таркибида дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ярим ҳимоячи Артур ва ҳужумчи Усмон Дембеле жароҳат туфайли мазкур мусобақада иштирок эта олмайди.

Комментарии: 22
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • Jasur
    Jasur 2 недели назад

    Barsadan chiroyli uyin kutamiz

  • laziz
    laziz 2 недели назад

    Barsa yutadi

  • Avazbek
    Avazbek 2 недели назад

    Togrii

  • Avazbek
    Avazbek 2 недели назад

    Yaxshi tarkib

  • Javohir
    Javohir 2 недели назад

    Futboltv olib bersangizlar xalq mazza qilib tomosha qilardi

  • B...
    B... 2 недели назад

    Barsa ................................... qoganlar .

  • Feruz
    Feruz 2 недели назад

    Futbol TV translatsiya qiladimi

  • Shahboz
    Shahboz 2 недели назад

    Barca faqat olg‘a!!!

  • кахрамон
    кахрамон 2 недели назад

    Унда ливерпол 1 йилдан буйон пул бериб хеч кимга йутказмай келаётган еканда

  • Элёр
    Элёр 2 недели назад

    Барса олга.

  • Shohruh
    Shohruh 2 недели назад

    Ter Stegen ning yoʻqligi yomon boʻlibdida

  • Jurabek
    Jurabek 2 недели назад

    Фудбол бу бизнес. Мухлислар еса ишонишади .базида.жамолар атийн пул учун келишиб уйнайдилар мухлислар еса шу кинога ишонишади. Уткан йили ливирпул барчани ютди.лекин шу уйинни атийн ютказиб барселона анча пул ишлаб олди

    • Sahin
      Sahin 2 недели назад

      Tugri

      • Fathullo
        Fathullo 2 недели назад

        Ózimizning vaqt bn soat nechida boshlanadi

      • Sherxon
        Sherxon 2 недели назад

        Barsayam komandami?Man City bn o'ynasa aniq qoladi.afsus


Вверх