Бугун "Бунёдкор" БААнинг "Ал Айн" жамоасига қарши майдонга тушади
Бугун Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида БААнинг "Ал Айн" жамоасига қарши ўйнайди.
Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Хазза бин Зайд" стадионида Тошкент вақти билан соат 19:40да бошланади. Мазкур жуфтлик ғолиби Осиё чемпионлар лигасининг "D" гуруҳидан жой олади. Мазкур гуруҳда Эроннинг "Сепаҳон", Қатарнинг "Ас-Садд" ва Саудия Арабистонининг "Ан-Насср" жамоалари бор.