Бугун "Женоа" ўз майдонида "Парма"ни қабул қилади. Элдор Шомуродов асосий таркибда ўйинни бошлаши кутилмоқда
Бугун Италия А серияси 9-туридан ўрин олган "Женоа" - "Парма" учрашуви бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Парма"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.
Италия Кубоги 4-босқичидан ўрин олган "Сампдория"га қариш ўйинда Шомуродов битта голга ассистентлик қилиб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшганди.
"Женоа" - "Парма" учрашуви бугун 00:45дан бошлаб FUTBOL TV телеканалида жонли эфирда намойиш қилинади.