Huawei
ЕЧЛ ва ЕЛ нинг кейинги ҳафтадаги ўйинлари ва АПЛ учрашувлари коронавирус туфайли қолдирилди

УЕФА Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан ўрин олган, келаси ҳафта бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинларни қолдиришга қарор қилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, 1/4 финалнинг қуръа маросимлари ҳам бекор қилинди.

Бундан ташқари, Англия Премьер лигаси ўйинларини ҳам камида 4 апрелгача қолдиришга қарор қилинди. Аммо расмийлар 4 апрел куни АПЛ ўйинлари ўтказилишига ҳам шубҳа билан қарашмоқда.

Бу қарорларнинг барчасига коронавирус инфекциясининг бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Аввалроқ, айнан коронавирус туфайли Италия, Испания, Франция чемпионати ўйинлари қолдирилганди.

Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх