Huawei
Германиянинг "Штутгарт" клуби Элдор Шомуродов учун 10 миллион евро таклиф қилди

Миллий терма жамоамиз ва Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов Sports.ru сайтига берган интервьюсида мижозининг келаси йил ёзда бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Transfermarket сайтида Элдор "Ростов"га 750 минг еврога ўтгани ҳақида маълумот берилган. Аммо бу нотўғри. Ўшанда "Ростов" бундан анча кам маблағ тўлаган.
Ҳозир Шомуродов Россияда энг яхши ҳужумчи бўлиб турибди, яқинда клуб билан шартномасини узайтирди. Шу сабабли айни пайтда унинг нархи бошқача бўлиши табиий. Умуман олганда, футболчига қанча таклиф қилишча, унинг нархи шунчани ташкил қилади.

"Штутгарт" 10 миллион евро атрофидаги маблағни таклиф қилганди. ЦСКА ҳам шунга яқин таклиф берган. Бу ерда ҳал қилувчи қарорни "Ростов" қабул қилади. Элдорнинг трансфер масаласини қишда муҳокама қиламиз. Бизда аниқ таклифлар бор.

Аммо қишда "Ростов" Элдорни бошқа клубга қўйиб юбориши жуда қийин. Бу томондан клубни тўғри тушуниш керак. Мен яқинда Ўзбекистонда бўлиб, Элдорнинг ўзи ва оиласи билан гаплашдим.
Агар "Ростов" топ-лигалардан муносиб таклиф олса, биз келаси йил ёзда клубдан трансфер қилишни талаб қиламиз. Шартнома тузилаётганда бу ҳақида келишиб олганмиз", - деди Қаҳҳор Мўминов.

Комментарии: 9
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • Suxrobjon
    Suxrobjon 3 недели назад

    Yevropani top beshlik chimpeanatida uynasa zur bulardi

  • Shaxboz Turumov
    Shaxboz Turumov 3 недели назад

    Eldor Uzbek ug‘loni qanaqangi kuchga ega ekanligini Kursatip Quyin OMAD

  • Qahramon
    Qahramon 4 недели назад

    Olg'a Eldor

  • ilxomsultonov@gmail.com
    Ilxomsultonov 4 недели назад

    Germaniyada 2 ligada o'ynagandan ko'ra Rassiyada primyerligada o'ynagani yaxshiroq

  • Shahboz
    Shahboz 4 недели назад

    Barakalla Eldor gazini bosing. O‘zbek yigiti Bundes ligani titratib kelsin

  • Jurayev
    Jurayev 4 недели назад

    Olğa Shomurodov

  • Temur Ochilov
    Temur Ochilov 4 недели назад

    Eldor qatga oʻtsenam M.Yu bilan Realga oʻtma xop? Ayniqsa M.Yuga☝️☝️☝️

  • Zokir
    Zokir 4 недели назад

    Gap yo'q Eldor.


Вверх