Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси октябр ойида Кувайт ва Уругвай миллий жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, Кувайтга қарши ўйин 9 октябр куни соат 18:00 да Тошкентдаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади.
Олдинроқ ЎФА миллий жамоа 13 октябр куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Уругвайга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берганди.
Ўйинлар миллий жамоанинг ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ташкил этилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 120808 | Инструменты