Huawei Uzbekistan
Автотранспорт эгалари мажбурий суғурта бўйича реал қоплама олиш учун кўпроқ тўлашга тайёрми?

2017 йилнинг 13 октябрида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июньдаги 141-сонли “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавбгарлигини мажбурий суғурта қилиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар қиритиш тўғрисидаги” Қарори лойиҳаси жойлаштирилган эди. Ушбу қарор жамоатчиликда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмади. Ваҳолангки, мазкур ҳужжат ҳар бир автомобиль эгасининг манфаатларига бевосита таъсир кўрсатади.  

Гап шундаки, ушбу ҳужжат лойиҳасига кўра автомобиль эгалари томонидан мажбурий суғуртага тўланадиган тўловлар қарийб икки баробар оширилиши режалаштирилмоқда. Халқ орасида ушбу суғурта тури одатда “ОСАГО” деб номланади.

Ҳўш, ОСАГО бўйича тўловнинг бундай қимматлашиши сабаби нимада?

Бугунги кунда ОСАГО бўйича суғурта компаниясининг максимал жавобгарлиги чегараси (суғурта суммаси) 12 млн. сўмни ташкил этади. Ундан 4,2 млн. сўми (35%) мулкка (ш.ж. жабрланувчининг автотранспортига) етказилган зарарни қоплаш учун ва 7,8 млн. сўми (65%) йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган шахснинг соғлиғи ёки ҳаётига етган зарарни қоплаш учун мўлжалланган. Яъни, ЙТҲ юз берганда жабрланувчининг моддий зарарини қоплаш чегараси бор-йўғи 4,2 млн. сўмни ташкил этади, унинг ҳаёти ва соғлиғига етган зарар бўйича чегара, жабрланувчиларнинг сони нечта булишидан қатъий назар, 7,9 млн. сўмни ташкил этади.

Равшанки, мулкка (ш.ж. автотранспортга) етказилган зарарни қоплаш чегарасининг 4,2 млн. сўм қилиб белгиланиши бугунги куннинг талабларига умуман жавоб бермайди, инсон соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарар бўйича белгиланган тўлов суммасини гапирмаса ҳам бўлади.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра ЙТҲ натижасида автотранспортга етадиган зарарнинг ўрта статистик ҳажми 8 млн. сўм атрофида ташкил этади. Яъни, амалдаги суғурта ҳимоясининг суммаси керакли бўлган суммадан қарийб икки баравар кам. Бу ўз навбатида автотранспорт эгалари томонидан зарарни қоплаш учун суғурта компаниясига мурожаат этиш ҳохишини йўққа чиқаради.

Ҳужжат лойиҳасига кўра ОСАГО бўйича суғурта қопламасининг чегаравий ҳажмини 3,3 баробар, яъни 12 млн. сўмдан 40 млн. сўмгача ошириш назарда тутилмоқда. Тегишли равишда моддий зарарни қоплаш учун – 14 млн. сўм ва жабрланувчининг соғлиғи ва ҳаётига етган зарарни қоплаш учун – 26 млн. сўм. Мазкур рақамлар бугунги кун ҳолатига анча ҳақиқатга яқин ҳисобланади.

Лекин бундай ҳажмдаги суғурта ҳимоясига эга бўлиш учун автотранспорт эгалари ОСАГО учун қўпроқ пул тўлашларига тўғри келади. Ҳозирги кунда ОСАГО бўйича тўлов ўртача 50 минг сўмни ташкил этса, ҳужжат лойиҳасига кўра тўловни ўртача 110 минг сўмга етказиш режалаштирилган. Натижада, ОСАГО учун тўлов 2,2 марта ва суғурта ҳимоясининг ҳажми эса 3,3 марта оширилади.

Шу сабабли, автотранспорт эгаларидан қуйидаги икки саволга жавоб олишни истардик:

- автотранспорт эгалари ОСАГО бўйича суғурта ҳимояси ҳажмини кенгайтиришдан манфаатдорми?

- автотранспорт эгалари 3,3 марта каттароқ суғурта ҳимоясига эга бўлиш мақсадида 2,2 марта кўпроқ суғурта тўловини тўлашга тайёрми?

Комментарии: 18
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • O'tkir
    O'tkir 6 месяцев назад

    sug'urta kampanyaaiga hechkim ishonmidi.

  • Otabek
    Otabek 6 месяцев назад

    Sugurtani majburiy bulmasligi kerak.

  • Шавкат
    Шавкат 6 месяцев назад

    Сугурта кампаниялардан пул олиш катта МУАММО. ушаниям йулга кусела яхши буларди.

  • Бердиали
    Бердиали 6 месяцев назад

    Сугурта компаниялари пул тулаб бермайди бу сугурта тури буйича. Чунки минг бир талаблар шартлар куйиб куйган шартномасида. Улар факат пул йигиш б.н оввора. Мошенники...

  • BoborHim
    BoborHim 6 месяцев назад

    Sug'rta kampanyalri ishonchni oqlasa edi xammasi yaxshi bo'lardi

  • Bobir
    Bobir 6 месяцев назад

    Нима килсину давлат факат пул шилиш йулини килаяптида, бойларга фарки йук пули куп уларга тулов килиш кийин эмас, бизнинг халкимиз хали тайёр эмас бу жараёнга деб уйлайман

  • Собиржон
    Собиржон 6 месяцев назад

    Сугурта компанияси хеч качон пул туламаган

  • tillo
    tillo 6 месяцев назад

    shu paytgacha sug'urtadan zarar qoplanganini guvohi bo'lmaganman. Haydovchi qandaydir darajada zarar ko'rdi(jismonan, moddiy...) bu zararni sug'urta kompaniyasidan qoplatish uchun yana sarson bo'lib yugurib yurish kerak. Tashvishi yetarli bo'lib turganda bunaqa yug ur-yugur kimga kerak bo'ladi?

  • улугбек
    улугбек 6 месяцев назад

    Авваламбор оллох асрасин йтх-дан ва сугурта компананиясига мурожат килишдан аммо эшитишча жудаям мураккаб килиб юборишган ва мурожат килганлар уйлаган натижага эриша олмаганлар

    • Abdulmutalib
      Abdulmutalib 6 месяцев назад

      Avvalo xudo saqlasinu, sizda yo'l transport xodisasi sodir bo'lib, sug'urtaga murojat qilib ko'rganmisiz???

  • ЖАХОНГИР
    ЖАХОНГИР 6 месяцев назад

    ЙЎҚ ТЎЛОВ ОШИШИГА РОЗИ ЭМАСМАН ЧУНКИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ЖОРИЙ ЭТИЛГАНДАН БЕРИ ШАХСАН МЕН АГЕНТЛИКГА МУРОЖАТ ЭТМАГАНМАН ЧУНКИ ЙХХ СОДИР ЭТМАГАНМАН ТЎЛАГАН ПУЛЛАРИМ ЭСА СУҒУРТА АГЕНТЛИКЛАРИДА ЙИҒИЛИБ ЁТИБДИ МЕНГА ЎХШАГАН НЕЧТА МАСАЛАНИНГ БУ ТАРАФИНИ ХАМ ХИСОБГА ОЛИНГЛАР ЙХХ СОДИР ЭТМАГАН ХАЙДОВЧИЛАР ЭСКИ ТАРИФЛАРДА ҚОЛСА МАҚСАДГА МУВОФИҚ БЎЛАРДИ

    • Abdulmutalib
      Abdulmutalib 6 месяцев назад

      Murojaat qilmayotganingiz uchun xar bir yilga 10%dan chegirma (5yildan so'ng 50%) mavjud, bunisiga nima deysiz?

  • Pardayev Hayot
    Pardayev Hayot 6 месяцев назад

    Sugurta pul tulaydi hech qanday sarson ham bulmaysiz faqat voqea joyiga DAN xodimini chairing. Qancha savol bulsa marhamat

    • Азимов Мухиддин
      Азимов Мухиддин 5 месяцев назад

      Ижарага миниб юрган автомобилни уриб олдим. Газел юк автомобили. Факат узим ва автомобил зараланди. Сугирта пули олишим мумкинми. Тел. 933084082.

  • Атаназар
    Атаназар 6 месяцев назад

    Сугурта органида ёки чала савод фирибгарлар утирибди. ёки жабрланувчига сугурта мукофотини беришда конун коида мукаммал эмас. Сарсон саргардон килиб, сугуртанг бошингда колсин деб. Сугуртадан воз кечишга мажбур буласан.

  • Feruzjon Pulatov
    Feruzjon Pulatov 6 месяцев назад

    Xech qachon sugurta pul tulab bermagan !!!!!!!!!

    • Jasur
      Jasur 4 месяца назад

      Siz biror marta ytx ga uchrab kompaniyaga murojat qilganmisiz? Agar shunday bolib turib pul ololmagan bo'lsangiz demak siz oz huquqlaringizni bilmaysiz. Buning uchun dunyoqrashni sal kengaytirish kerak

    • Хусниддин
      Хусниддин 6 месяцев назад

      Сугирта компанияларига ишонч йук, мажбурий булмаса яхши буларди.


Вверх