Huawei 1
Давлатимиз раҳбари томчилатиб суғориш тизими жуда кам майдонларда жорий этилганини танқид қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 31 октябрь куни қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотлар экспортини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

– Сувни тежовчи технологияни қўллаш ҳисобига 50-60 фоиз сувни иқтисод қилиш мумкин. Биргина кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш сувни 10-15 фоизга, томчилатиб суғориш эса 35-65 фоизга тежаш имконини беради. Лекин, томчилатиб суғориш тизими жуда кам майдонларда жорий этилган, холос, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда шундан келиб чиқиб, 2019-2021 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермерлар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги тармоқларига инвестицияларни, айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш зарурлиги қайд этилган.

Ерни ҳақиқий эгасига бериш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уруғчиликни ривожлантириш, минерал ўғитлар етказиб бериш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги техника паркини янгилаш, маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 51109 | Инструменты