Huawei 1
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Франция бизнес форумида сўзлаган нутқида Амир Темур Франция Қироли Карл VI га йўллаган мактуби ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Франция бизнес форумида нутқ сўзлади.

Унда давлат раҳбари саркарда Амир Темур Франция Қироли Карл ВИ га йўллаган мактуби ҳақида гапирди. 

"Жаноб Президент, Франция етакчи компания ва банкларнинг раҳбарлари. Барчангизни қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган муҳим учрашувимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. 

Сизлар билан мазкур мулоқотимиз том маънода тарихий аҳамиятга эга. Унинг ушбу кўҳна шаҳарда ташкил этилаётганидан ҳам чуқур рамзий маъно мавжуд. Буюк аждодимиз, дунёга машҳур енгилмас саркарда Амир Темур Франция Қироли Карл ВИ га йўллаган мактубида шундай ёзган эди: "Сиз ало хазратлари юртимизга ўз савдогарларингизни юборинг. Биз уларга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиб, тажовуз ва зарарлардан ҳимоя қиламиз. Зеро, дунё савдо аҳли билан ободдир" деган гаплари мен ўйлайман, ушбу ибратли сўзлар бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. 

Биз айнан тўғридан тўғри савдо алоқалар, кооперация ривожлантириш орқали мамлакатларимиз умумий фаровонлиги ва тараққиётини таъминлай оламиз. Шу муносабат билан бизнес форумида Франциянинг етакчи ва йирик компаниялари, ишбилармон доира вакиллари иштирок этаётган учун ҳурматли президент Макрон жанобларига чуқур ташаккур изҳор этаман", - дея таъкидлади президент.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 80712 | Инструменты