Huawei 1
Танзила Нарбаева: "Ҳар бир қонун инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши керак"

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси иш бошлади. Ялпи мажлисда бир қатор қонунлар кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.

“Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги,“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, кун тартибига халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги ҳамда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар киритилган.

21-ялпи мажлисни Сенат раиси Танзила Нарбаев кириш сўзи билан очди. Жумладан, сенат томонидан маъқулланаётган қонунларга тўхталиб ўтар экан, Танзила Нарбаева  шундай деди:

"Бугунги кунда амалга оширишнинг аниқ механизми бўлмаган, давлат ва жамият ривожига ижобий таъсир кўрсата олмаётган умумий тусдаги қонунларни маъқуллаш амалиётидан тўлиқ воз кечишимиз даркор. Ҳар бир қонун инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши керак".


Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga