2024 йил I чораги давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 183,8 млрд сўм ажратилди. Мазкур кредитлар билан 22 151 нафар талаба қамраб олинди.
Ушбу кредитларнинг катта қисми, яъни 80 фоизи хотин-қизларга берилди — 17 830 нафар талаба бу имкониятдан фойдаланди.
Маълумот ўрнида, «Talim-krediti.mf.uz» платформасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг 6 таси билан электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши натижасида таълим кредити ажратилган 141 минг нафар талабанинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 50208 | Инструменты