Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши Бош котибининг сиёсий масалалар ва музокаралар бўйича ёрдамчиси доктор Абдулазиз Ал-Увайшиқ Саудия Арабистони Кўрфаз давлатлари ва Марказий Осиё минтақаси биринчи саммитига Жидда шаҳри мезбонлик қилишида ҳал қилувчи ўрин эгаллагани, мамлакат айни форматдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан энг манфаатдор давлатлардан бири эканини таъкидлади.
Мулозим бу фикрни Саудиянинг етакчи давлат ахборот агентлиги — СПА мухбирига Ар-Риёддаги кенгаш бош котибияти қароргоҳида бўлиб ўтган симпозиум чоғида берган баёнотида айтган.
Интервьюда томонлар шериклиги Жидда саммитида тасдиқланган қўшма ҳаракат режасига асосланиб, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, спорт, шунингдек, сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт соҳаларини қамраб олганига эътибор қаратилган.
Тўғридан тўғри қуруқлик ёки денгиз транспорти занжири йўқлигига қарамай, икки минтақа ҳамкорлигининг сезиларли тараққиётига гувоҳмиз, дея сўзини давом эттирган Абдулазиз Ал-Увайшиқ. — Охирги саккиз йилда товар айирбошлаш ўн баробар ошди, Марказий Осиё мамлакатлари учун устувор йўналишлар ҳисобланган энергетика, инфратузилма соҳаларига ўзаро инвестиция оқими тезлашган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42704 | Инструменты