Аввалроқ, Чилонзордаги мактабда синов муддатидаги рус тили ўқитувчиси 6-синф ўқувчисини ургани ортидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондан "расмий тушунтириш" сўради. Улар, шунингдек, ўқитувчига нисбатан "чора кўришга" чақирган.
"Видео мазмуни болага нисбатан ўта хавотир ва ҳамдардлик уйғотмаслиги мумкин эмас. Биз Ўзбекистон томонидан расмий тушунтириш сўрадик. Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган дўстона муносабатларда ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласида ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас", — деди у.
"Изчил чора-тадбирлар кўриш, жумладан, кўп асрлик алоқаларимизда рус тилининг қўлланилишининг фойдали таъсирини жамоатчиликка эслатиш, маданий-маърифий, илмий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ўзаро бойитиш керак", — дея қўшимча қилган Мария Захарова.
"Миллий тикланиш" партияси етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ушбу чақириққа нисбатан ўз фикрини билдирди.
"Бола ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилди ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилади!
Бизни ички ишларимиз ҳақида бошқотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса тўғри бўлар эди.
Текис жойда тўпалондан фойда чиқмаслигини тушуниб етишди деган хулосага эртароқ шекилли…", - дея ёзган Алишер Қодиров.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52221 | Инструменты