Чорсу бозорида йирик ёнғин содир бўлди

Бугун, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган "Чорсу" бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган. Ёнғин соат 02:47да тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойига Фавқудодда вазиятлар вазири етиб борган.

Ҳодиса жойида Фавқудодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70113 | Инструменты