Хоразмдаги боғчалардан бирида болаларни уриб дарс ўтган тарбиячилар ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат Урганч тумани 23-сон мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ушбу вазиятни ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Иш фаолияти давомида йўл қўйган қўпол хато ва камчиликлари учун ёрдамчи мазкур МТТ тарбиячилари Р.М. ва А.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70605 | Инструменты