Huawei 1
ИИББ Озода Нурсаидова клипини суратга олиш жараёнида яна бир пиёдани машина уриб юборганини маълум қилди

Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидованинг қўшиғи учун клип суръатга олиш жараёнида актриса Сабрина Жабборовани автомобиль босиб кетгани, шундан сўнг у ёрдам сўраб пост қолдиргани хабар қилинганди. Орадан кўп ўтмай хонанданинг ўша клипида ишлаган ижодий жамоа мазкур вазият бўйича тушунтириш берганди. Пойтахт ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, сьёмка майдончасида вояга етмаган шахс руль бошқарувида яна бир фуқарога жароҳат етказган.

Қайд этилишича, воқеа 2024 йилнинг 7 ноябрь куни соат тахминан 13:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон кўчасида жойлашган автотураргоҳларнинг бирида юз берган. Вояга етмаган 17 ёшли ҳайдовчи С.М. Mercedes-Benz русумли автомашинада ҳаракатланиб, 2 нафар пиёдани (2003 йилда туғилган Сабрина Жабборова ҳамда 2006 йилда туғилган Ш. Э.) уриб юборган.

Оқибатда жабрланувчилар шифохонага олиб борилган. Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ш. Э.нинг ҳолати оғирлик даражаси бўйича енгил тан жароҳати, модель Сабрина Жабборова эса оғир тан жароҳати деб баҳоланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, тегишли тартибда судга юбориш чораси кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Izohlar: 1
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 31218 | Инструменты