UZREPORT WORLD ONLINE
Жиззах вилоятидаги агрокластер  Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватламоқда

Ўзбекистон март ойи охирида барча йўналишлар бўйича халқаро йўловчи ташишни вақтинча тўхтатди. Бутун дунё: АҚШ, Европа иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари  бўйлаб чегаралар ёпилмоқда. Тақиқлар ваҳимали кайфиятларга олиб келмоқда. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ушбу тақиқ халқаро юк ташишга (темир йўл, дарё, автомобил йўллари, ҳаво ва бошқа транспорт турлари орқали) таъсир қилмаслиги ҳақида эълон қилганига қарамай, баъзи аҳоли ҳали ҳам маҳсулот етишмаслиги ёки уларни етказиб беришда узилишлар бўлишидан чўчимоқда.

Пандемия шароитларида мамлакатнинг ички ресурслари муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини бажариш учун 2019 йилда Жиззах вилоятида Jizzax organic агросаноат кластери ташкил этилди. У гўшт ва сут маҳсулотлари, ўсимликшунослик  ва зотдор чорвачилик билан шуғулланади. Жиззах қишлоқ хўжалиги кластерига умумий инвестициялар суммаси 150 млн АҚШ долларини ташкил этади.

«Кластер ҳудудида экиш ишлари давом этмоқда ва ерларни суғориш тизими тикланмоқда. Экиш айланмасига 1,5 минг гектар ерни қайтардик, яна 2,4 минг гектарга тенг ерлар озуқа экинлари учун қайта тикланади. Бунинг учун компания 8 млн АҚШ долларига тенг немис қишлоқ хўжалик техникасини импорт қилди ва уни экиш ишлари якунига қадар етказиб бериш учун яна 1,7 млн АҚШ долларли шартнома тузди. Она моллар подасини бўрдоқига боқиш давом этмоқда, ҳайвонлар Дания, Чехия ва Германиядан олиб келинган. Сентябрда яна 5000та қорамол АҚШ, Европа ва Россиядан келтирилиши кутилмоқда.  Охирги уч ойда биз 63 та бузоқчанинг туғилишига эришдик, апрель-май ойларида эса 270та янги бузоқчанинг дунёга келиши кутилмоқда. Бу ҳаракатлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган бўлиб, бу ҳозирги юзага келган вазиятда айниқса муҳимдир», — дея, корхонада олиб борилаётган ишларга Jizzax organic директори Хикматилла  Каримов изоҳ берди.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра Ўзбекистонда 2019 йилда 2,7 млн тонна гўшт (2018 йилга нисбатан +1,4%) ва 10,7 млн тонна сут (2018 йилга нисбатан +2,3%) ишлаб чиқарилди. Шу билан бирга маҳаллий компаниялар ҳозирча бозор эҳтиёжларини бутунлай қопламайди. Гўшт ва озиқ-овқат субмаҳсулотлари импорти ҳажми 2019 йилда ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан  1,2 мартага ўсди ва 39,8 млн АҚШ долларини ташкил этди.

2019 йилда ташкил этилган Jizzax organic йилига 1500 тонна премиал мармар мол гўшти ишлаб чиқариш, шунингдек сифатли генофондга эга молларни кўпайтириш ва маҳаллий фермерларга сотиш йўли билан мамлакатимиз чорвачилик хавфсизлигини таъминлаш қобилиятига эга. Ўзбекистон хориждан маҳсулот етказиб берилишига қарам бўлиб қолмаслиги учун Жиззах қишлоқ хўжалик кластери озуқа экинлари уруғини яратиш устида ишламоқда. Компания, шунингдек, апрель ойида ватанимиз чорва моллари зотдорлигини ошириш учун юзта маҳаллий сигирни эмбрионал уруғлантириш бўйича тажриба ўтказишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун

«Jizzax Organic» ХК МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги 619-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш учун ташкил этилган. Корхонанинг иши Ўзбекистоннинг агросаноат секторини ривожлантиришга йўналтирилган. «Jizzax Organic» ХК МЧЖ чорвачилик, ўсимликшунослик ва селекция-генетика  ишлари билан шуғулланади. Жиззах қишлоқ хўжалиги кластерига инвестициялар суммаси 150 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх