Huawei 1
Жиззахда дарахтларга ёритувчи чироқларни илган ҳуқуқбузар жаримага тортилди

Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида дарахтларга ёритувчи чироқларни осган ҳуқуқбузар жазоланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, туман экология бошқармаси ходимлари томонидан "Дўстлик" МФЙ ҳудудида фуқаро А.О. гул дўкони олдини ёритиш мақсадида 2 туп терак дарахтига ҳар хил турдаги ёритувчи чироқларни илиб, дарахтга шикаст етказган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. A.O.ga қилмиши учун БҲМнинг 5 баробари, яъни 1 650 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-171-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйича "Дарахтга нафас беринг" тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбир доирасида дарахтлар бетон қопламалар, электр симлар, реклама баннерлари, ёриткичлар ва турли салбий таъсирлардан халос этилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 63010 | Инструменты