Бугун Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи B.Tashxodjayev иштирокида матбуот тадбири бўлиб ўтди.
Унда оммавий ахборот воситалари ходимларига Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан соҳада 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, ер муносабатларини тартибга солиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида кучайтирилган тартибда олиб борилаётган назорат тадбирлари, аҳолига кўрсатилаётган кадастр хизматлари, кадастр соҳасидаги рақамлаштириш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир якунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олдилар.
Alpha version: 0.9.1.19 build 91400 | Инструменты