Президентнинг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори имзоланди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотлардаги аъзолиги бўйича мажбуриятларни бажариш учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига киритилди.
Бюро Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқига аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш учун масъул бўлади.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, Бюро директори, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўрнига унинг таркибига лавозими бўйича Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи киради.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52921 | Инструменты