Марказий банкнинг асосий ставкаси 15 фоизга пасайса ҳам нега тижорат банкларида фоиз ставкаси ҳамон юқорилигича қолмоқда?
Мазкур саволга Марказий банк жавоб бериб ўтди.
Тижорат банкларининг кредит ресурслари бўйича фоиз ставкалари ушбу ресурсларнинг қиймати ва кредитга бўлган талаб даражаси билан боғлиқ. Бугунги кунда иқтисодиётда узоқ муддатли ресурслар бўйича танқислик мавжуд. Шу билан бирга, йиллар давомида йиғилиб келган кредит чанқоқлиги сўнгги икки йилда юзага чиқди. Бу ўз навбатида, фоиз ставкаларининг ошишига олиб келди.
Таъкидлаш жоизки, яқинда бўлиб ўтган Бошқарув йиғилишида кредитлар бўйича фоиз ставкаларини мақбул даражасигача пасайтириш бўйича ҳам алоҳида макропруденциал механизм тасдиқланди ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича мақбул ставка 21 фоиз этиб белгиланди.
Албатта, янги механизмни амалиётга жорий этилиши, инфляция даражаси пасайиб бориши ва иқтисодиётда узоқ муддатли пуллар кўпайиб бориши миллий валютадаги ресурслар нархларининг арзонлашишига ва кредитлаш бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 60809 | Инструменты