Huawei 1
МЧЖ иштирокчиларига корпоратив шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Амалдаги қонунчиликда жамият иштирокчиларининг корпоратив шартномалар тузиш ҳуқуқи, филиали ва ваколатхоналарини очиш тартиби, иштирокчилари ўртасидаги низоли вазиятни ҳал этишнинг муқобил усуллари медиация ёки ҳакамлик суди тартибида ҳал этиш белгиланмагани қайд этилди.

Шунингдек, жамият кузатув кенгаши ва аъзоларини сайлаш, қарорларини қабул қилиш ҳамда бошқарувчи ижро органлари мажбуриятларига доир айрим ҳуқуқий бўшлиқлар ва ноаниқликлар мавжуд. Қонун лойиҳаси билан МЧЖлар фаолиятини такомиллаштириш ва соҳада халқаро тажрибани жорий қилишга оид ҳуқуқий нормалар киритилмоқда.

Хусусан, жамият лицензия билан бирга, бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар ва хабардор қилиш тартибида фаолият юритиши, филиал ва ваколатхоналарини очиш тартиблари белгиланмоқда. МЧЖ иштирокчиларига ўз корпоратив ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида корпоратив шартномалар тузиш ҳуқуқи берилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 82300 | Инструменты