Huawei 1
Намангандаги каналдан 25 ёшли аёлнинг жасади топилди

Шимолий Фарғона каналининг Наманган шаҳри ҳудудидан ўтган қисмида аёл кишининг жасади топилди. Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, шаҳарнинг Темир кўчасида истиқомат қилган аёл узоқ вақтдан бери турмуш ўртоғи билан бирга яшамаган, оилавий келишмовчилик сабаб унинг руҳиятида ўзгариш кузатилган.

20 декабрь куни аёл 2021 ва 2023 йилда туғилган икки фарзандларини олиб, ўзи ва уларни Шимолий Фарғона каналига ташлаган. Шу вақтда ҳудуддан ўтаётган фуқаролар болаларни қутқарган.

Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида болаларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Шу куни Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан аёл ўлик ҳолда сувдан чиқариб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми «а, в» (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) бандлари билан билан жиноят иши қўзғатилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 122813 | Инструменты