Huawei 1
Охирги 3 йилда UZKAD тизими орқали 43,1 млн гектар ер майдонларининг электрон харитаси яратилди — Кадастр агентлиги

Охирги 3 йил давомида UZKAD тизими орқали республиканинг  96 фоиз ёки 43,1 млн гектар ер майдонларининг электрон харитаси яратилиб, 40,2 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари  иштирокида Неъматжон Атамуратов маълум қилди.

Қайд этилишича, 24,4 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 11,1 млн гектар ўрмон фонди ерлари, 3,1 млн гектар табиатни муҳофаза қилиш ерлари, 125 минг гектар саноат ерлари ва 2,7 млн гектар захира ерлари ҳисобга олинган.

Бугунги кунга қадар республикада мавжуд 827 минг гектар сув фонди ерларидан 318,3 минг гектари ҳамда 172,1 минг гектар ички автомобил йўлларидан 5,1 минг гектари давлат рўйхатидан ўтказилган. Қолган 509 минг гектар сув фонди ва 167 минг гектар ички автомобил йўлларнинг ер ажратиш қарорлари ва чегаралари белгиланмаганлиги сабабли, ушбу ерлар ҳисобга олинмасдан қолмоқда.

Шунингдек, охирги 5 йил давомида 42 463,5 гектар қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш аҳволи ўрганилганда ҳокимликлар қарорига асосан тўғридан-тўғри лойиҳа ташаббускорларига ажратилган 18 587,9 гектар ерларнинг 4 426,6 гектарида қурилиш ишлари якунланган бўлса, 7 224,2 гектарида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги ва 7 минг гектарида қурилиш ишлари бошланмасдан бўш турганлиги маълум қилинди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70611 | Инструменты