Huawei 1
"Оилавий" телеканали ҳам коронавирусга қарши тарғиботга ихтисослаштирилган телеканаллар сафига қўшилди

20 июлдан кенг қамровли ва дунёнинг ўнлаб давлатларида намойиш этиладиган “OILAVIY” телеканалида ҳар куни соат 10.00дан бошлаб “COVID-19: ДОЛЗАРБ САВОЛЛАР” дастури тўғридан-тўғри эфирга узатила бошланди.

Малакали мутахассислар, мутасаддилар ҳамда ССВ Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари жонли эфирда бугуннинг долзарб мавзуси – коронавирус пандемияси билан боғлиқ исталган саволларга бевосита жавоб беради.

Телеграмдаги @mtrk_COVID_19 манзилига савол йўллаш имкони мавжуд. Шунингдек, жонли эфир пайтида томошабинлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан 71-214-13-72, 71-214-14-40 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин. Ҳеч бир савол эътиборсиз қолдирилмайди.

“Oilaviy” телеканали эълонларини кузатиб боринг, янгиликлар ва зарур тафсилотлардан мунтазам хабардор бўлинг.

Izohlar: 1
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 60423 | Инструменты