Онлайн иш қидираётганлар ва онлайн ваканциялар сони қисқармоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ёзмоқда.
"Ўзбекистоннинг энг ношаффоф, ахборотлашмаган ва дефицит маълумотлар ҳам очиқ бўлмаган бозори бу меҳнат бозори, десам адашмайман. Шунинг учун иш берувчилар иш изловчиларни, иш изловчилар иш берувчиларни топа олишда доим қийинчиликларларга дуч келишади.
Охирги пайтда Марказий банкнинг меҳнат бозори бўйича кузатишларини узата бошлаётгани шу катта бўшлиқни тўлдириш йўлидаги қадамлардан бири бўлиши мумкин. Кечаги йиғилишдаги тақдим қилинган қизиқ маълумотлардан бири иш излаётганлар сонида йил бошидан пасаювчи динамика давом этаётгани, бўш иш ўринлари бўйича эълонларнинг камайиши кузатилаётгани билан боғлиқ.
Тўғри, бу иш қидираётганлар ва иш таклиф этаётганлар тўғрисида хулоса қилишга етарли ва реперезентатив маълумот бўлмаслиги мумкин. Чунки Ўзбекистонда меҳнат бозорида талаб ва таклифнинг учрашишида бошқа канал ва коммуникацияларнинг ўрни жуда юқори. Лекин бошланишига ёмонмас. Кузатув ва таҳлилларни давом эттириш, чуқурлаштириш ва кенгайтириш керак", - дея ёзган иқтисодчи.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42711 | Инструменты