Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Красноселский туманида 13 ёшли ўзбекистонлик қиз 23 ёшли ҳамюрти томонидан зўрланди, дея хабар қилмоқда “Фонтанка” нашри.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг июл ойида шаҳарнинг Жанубий Приморский боғи яқинида 13 ёшли қизга таниш йигит уни зўрлаган. Дастлаб қиз бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга айтмаган. Аммо кейинчалик қизнинг 3 ойлик ҳомиладор экани ошкор бўлгач, ота-онаси уни шифокор кўригига олиб борган.
У ерда қиз ўзига таниш йигит унинг номусини топтагани ҳақида айтиб берган. Унга кўра, мазкур воқеа қизнинг оиласи яшайдиган Маршал Захаров кўчасидаги уй яқинида содир бўлгани аниқланган.
Қизнинг отаси ҳолат бўйича полицияга хабар берганидан сўнг, гумонланувчи йигит Москванинг Псковская кўчасида ушланган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 62308 | Инструменты