"Самарқандда мойкачи бола 50 минг доллар атрофида турадиган машинани ўзбошимчалик билан ҳайдаб шу аҳволга солибди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 20 июнь куни соат 17:00 лар атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида "KIA BONGO llI", «Lacett» ва "ZEEKR 001 MR7001BEV18" русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда тан жароҳати олган ва вафот этганлар мавжуд эмас.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42711 | Инструменты