Huawei 1
Самарқандда табиатга 137 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Оқдарё» дарёсининг муҳофаза этиладиган ҳудудида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида дарё ҳудудида «М.Т.» фермер хўжалиги вакиллари томонидан экскаватор ва юк машиналари воситасида ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олингани аниқланди.

Натижада “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси талаблари бузилган. Табиатга 137 миллиард 472 миллион 370 минг 649 сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан экскаватор ва иккита юк ташувчи транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди. Шунунгдек, тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52110 | Инструменты