Huawei 1
Тошкент вилоятида шумтол дарахтини кесганлар табиатга 412 миллиондан ортиқ зарар етказди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Янгийўл туманида  навбатдаги экологик назорат тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида Янгийўл тумани Маданият МФЙ ҳудудида 4 туп шумтол (ясин) дарахти кесилган ҳолат аниқланди. Давлат инспекторлари томонидан ҳолатга аниқлик киритилганда 1984 йили  Паркент туманида туғилган Ў. Б. ҳамда  1967 йилда туғилган У. А. томонидан содир этилгани аниқланди.

Ҳуқуқбузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда табитага  412 миллиондан ортиқ зарар етказилгани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқандда дарахт кесган фуқаро 75 млн сўм жарима тўлагани ҳақида хабар берган эдик

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62408 | Инструменты