Huawei 1
Тошкентда Cobalt айланиб кетиб, бошқа бир Cobaltга урилди

Бугун, 16 сентябрь куни соат 08:00 атрофида Мирзо Улуғбек  тумани Янги Ўзбекистон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи D.A. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб келаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, айланиб кетган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган A.D. бошқарувидаги Cobalt автомашинасига урилган. 

Мазкур ЙТҲ натижасида Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91921 | Инструменты