Ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат билан умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Хусусан:
— умумий ўрта таълим муассасалари мутахассислари томонидан ўқувчиларни 7-синфдан бошлаб касб-ҳунар эгаллаш ва Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) йўли билан ўзини ўзи банд қилиш (фрилансинг) йўналишларига қизиқишларини аниқлаш ва бундай ўқувчиларнинг маълумотлари базаси яратилади;
— касб-ҳунар эгаллаш ва фрилансингга қизиқиши юқори бўлган ўқувчилар маълумотлар базасини умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари бандлиги электрон базаси билан интеграция қилиш ҳамда онлайн мониторинг олиб борувчи ахборот тизимини яратиш кўзда тутилган;
— умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган таҳлиллар асосида 9-синфдан сўнг келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб борилади;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган 10-синф ўқувчиларига уларнинг қонуний вакили розилиги асосида касб-ҳунар ва фрилансингга ўргатувчи барча давлат ва нодавлат ташкилотларда ўқиш харажатларини қопловчи ҳужжатлар (ваучерлар) берилади;
битирувчилар учун тегишли касблар бўйича ўқув режа ва дастурлар, амалиётлар ўташ тартиби, ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш;
Лойиҳа асосида Янги тизим асосида ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда Янги тизим асосида 10–11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш механизмлари тасдиқланади.
Ҳужжат асосида Халқ таълими вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Касбга тайёрлаш намунавий марказларини ташкил қилинади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 52209 | Инструменты