Huawei 1
Ўзбекистон транспорт соҳасида назорат органлари Польшада қўшма рейд ўтказди

Транспорт назорати инспекцияси, “Рақамли транспорт” маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полшада бўлиб турибди.

Ташриф давомида Полша автотранспорт инспекцияси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Унда қўшма рейд тадбирлари ўтказилди ва полшалик ҳамкасбларнинг вазн ва ҳажм параметрлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши, шунингдек, халқаро юк ташиш ва хавфли юкларни ташиш учун рухсатномаларни текшириш жараёни бўйича тажрибаси ўрганилди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт назорати инспекцияси ва Полша автомобил транспорти инспекцияси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga