Huawei 1
Ўзбекистонда 5329 нафар бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди, 2680 нафари даволанмоқда

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

Жами 8031 нафар фуқарода коронавирус қайд этилган. 5329 нафар бемор тўлиқ соғайган, 2680 нафари даволанмоқда. Улардан:

- 6 нафари — ўта оғир;
- 19 нафари — оғир;
- 230 нафари — ўрта оғир;
- 2425 нафари — қониқарли ҳолатда.
- 162 нафарида пневмония аниқланган.

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 15 459 та, эпид мавсум давомида 1,176 205 та тест синовлари ўтказилди;

Республикадаги 29 та туман ва шахар “қизил” ҳудудга, 43 таси “сариқ” ҳудудга ҳамда 131 та туман ва шаҳар “яшил” ҳудуд тоифасига киритилди;

Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган 333 та "яшил", 87 та "сариқ" ва 99 та "қизил" маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga