Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳурматли Шавкат Миромонович! Баҳор айёми Наврўз муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилгайсиз”, дейилади табрикда.
Шунингдек, табрикда Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланаётгани қайд этилган.
“Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни бундан буён ҳам дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожлантирамиз, деб ишонаман. Ушбу қутлуғ айёмда Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман”, дейди Путин.
Alpha version: 0.9.1.19 build 33106 | Инструменты