Huawei 1
Ёш ижодкорлар семинари ташкил этилди

Мамлакатимизда ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидоий инсон этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Давлат Консерваториясида Президентимизнинг 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияда Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқро конвенцияни ишлаб чиқиш борасидаги таклифи юзасидан Маданият вазирлиги ва унинг тасарруфидаги муассасалар олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирга санъатнинг адабиёт, журналистика, тасвирий ва амалий санъат, композиторлик ва бастакорлик, кино ва театр, мумтоз қўшиқ, миллий ва замонавий эстрада, опера, ракс, чолғу ижрочилиги йўналишида меҳнат қилаётган ва таълим олаётган 31 ёшгача бўлган ижодкорлар ҳамда соҳа вакиллари жалб этилди. Маърузаларда маданият ва санъат соҳасида кўзга ташланаётган муаммо ва камчиликлар, ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенгроқ жалб этиш, уларда ташаббускорлик, ташкилотчилик, ўз соҳасига даҳлдорлик ва масъулият каби хислатларни шакиллантириш, бунда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги, ўзаро дўстлик ва ҳамжихатлик тўғрисидаги фикрлар ўртага ташланди ва бу борада тегишли тавсиялар берилди.

Қайд этиш жоизки, бундай семинарлар нафақат соҳанинг муаммо ва камчиликларни ечишда ёрдам беради, балки юртимизнинг ёш истеъдод эгалари ўртасида ўзаро дўстлик ва хамкорликни қарор топтиришга ва унинг мустаҳкамланишига хам хизмат қилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 52801 | Инструменты