Ferrari 250 GTO кимошди савдосида сотилган тарихдаги иккинчи энг қиммат автомобилга айланди.
1962 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GTO пойга автомобили Нью-Йоркдаги аукционда 51,7 миллион долларга сотилди. Бу кимошди савдосида сотилган тарихдаги иккинчи энг қиммат автомобилга айланди, деб хабар беради Sotheby's аукцион уйи.
Сотилган Ferrari 250 GTO автомобили 1962 йилда "Le Manda 24 соат" мусобақасида қатнашган. Уни британиялик ҳайдовчи Майк Паркес ва Scuderia Ferrari жамоаси аъзоси италиялик Лорензо Бандини бошқарган. 1974–1985 йилларда автомобиль эгаси Американинг Ferrari Club of America ташкилоти раиси бўлган. Охирги 38 йил давомида эса Ferrari 250 GTO америкалик коллекторга тегишли бўлган. Автомобилнинг янги эгасининг номи ошкор этилмади.
Маълумот ўрнида, кимошди савдосида сотилган тарихдаги энг қиммат автомобиль Mercedes 300 SLR Uhlenhaut Coupe ҳисобланади. У 2022 йилда 135 миллион еврога сотиб олинган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 61516 | Инструменты