Германия аэрокосмик маркази олимлари 149 прожектордан иборат “сунъий қуёш” яратишди.
Германия аэрокосмик маркази олимлари 149 прожектордан иборат “сунъий қуёш” яратишди.
Агар уларнинг нурини бир нуқтага йўналтирилса, ҳарорат Цельсий бўйича 3 ярим минг даражага етади. Қурилма шу қадар кучли эканидан, уни радиацион ҳимояланган бинога жойлаштиришга тўғри келади. Лампалар ёниқлигида хонага кирган одам ўша заҳоти куйиб кетади.
Тадқиқотчиларнинг мақсадларидан бири - водороддан экологик соф ёқилғи ишлаб чиқариш учун қурилманинг имкониятларини ўрганишдир.
Каи Вигхардт - Германия аэрокосмик маркази ходими, доктор:
- Биз электр қуввати ва ёқилғи олишда табиий қуёш нуридан фойдаланмоқчимиз. Бунда рўй берадиган жараёнларни тушунмоқ ва қурилмани оптималлаштириш учун бизга мана шундай иншоотлар керак. Улар тадқиқотларимиз учун зарур бўлган мунтазам нур оқимини яратади.
Яна бир вазифа – қурилма кун давомида тўплаган энергияни асраб қўйишнинг самарали усулини топишдир, дейди профессор Бернхард Хоффшмидт.
Бернхард Хоффшмидт - Германия аэрокосмик маркази ходими, профессор:
- Бу каби электростанциялар электр қуввати ишлаб чиқариши ҳамда қуёш чиқмаган пайтларда уни сақлаб қўйиши мумкин. Фотовольтаика ва шамол кучи ёрдамида бутун дунёда тикланувчи энергия манбааларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш имкони бор.
Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг маълумотига кўра, 2016 йилда Ер атмосферасида корбинат ангидгид газининг тўпланиши максимал даражага етган. Уни кўп миқдорда ишлаб чиқарувчи давлатлар – Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Россиядир. Ортиқча карбонат ангидрид ҳам табиатга, ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир қилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 112204 | Инструменты