Янги iPad'лар кучли қувватловчи адаптерга эга бўлади.
Apple янги iPad планшетларни тақдим қилишни кўзлаб турибди. Компания 10,8 дюйм экранли iPad’ни жорий йилнинг иккинчи ярмида чиқаради.
Иккинчи 8,5 дюймли планшет эса 2021 йилнинг биринчи ярмида тақдим қилиниши режалаштирилмоқда. Хабарда айтилишича, қурилма комплекти кучли 20 ватт қувватлагич адаптерига эга бўлади. Гаджетларнинг бошқа сифатлари ҳозирча номаълум.