Huawei 1
Эрондаги Шаҳид-Ражаи денгиз порти ҳудудида кучли портлаш содир бўлди

26 апрель куни Эроннинг Бандар-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи денгиз порти ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда 195 киши жабрланди. Бу ҳақда “Mehr” хабар берди.

Маълум қилинишича, жабрланганлар қисқа вақт ичида шифохонага етказилган. Воқеа маҳаллий вақт билан 12:30 атрофида содир бўлган. Портлаш Форс кўрфазидаги Кешм оролида эшитилган.

“Tasnim” агентлиги ҳодисага порт биноларига зарар етказган ёқилғи резервуарининг портлаши оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Порт иши тўхтатилган.

Айни вақтда воқеа жойида махсус хизматлар фаолият олиб бормоқда. Ҳозирга қадар қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42703 | Инструменты