Huawei 2
Евроиттифоқ Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами учун яна 68 млн евро ажратмоқда

Европа Иттифоқи Ғазо секторидаги муҳтож фуқароларга яна 68 миллион евро миқдорида гуманитар ёрдам беради

"Ғазо секторидаги оғир гуманитар инқирознинг давом этиши ва эҳтиёжлар тобора ортиб бораётгани сабабли, Европа комиссияси фаластинликларга молиявий ёрдамни оширмоқда", — дейилади 26 апрель, жума куни чоп этилган пресс-релизда.

Ёрдам минтақадаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаётган "шерик ташкилотлар" орқали амалга оширилади. Бу ҳаракатлар "тезкор зарур озиқ-овқат ёрдами, соғлиқни сақлаш, сув, санитария ва уй-жой ёрдамини кенгайтиришга қаратилган", дея аниқлик киритди Брюссел. Шу тариқа, 2024 йилда Ғазо секторида муҳтож бўлган фаластинликлар учун Европа Иттифоқининг гуманитар ёрдами умумий миқдори 193 миллион еврони ташкил қилади.

Минтақада олти ойдан ортиқ давом этаётган ҳарбий амалиётлар Исроил армиясининг бомбардимонлари ва қуруқликдаги амалиётлари чоғида Ғазо секторида сезиларли вайронагарчиликларга олиб келди. ЕИ маълумотларига кўра, ҳозир минтақадаги икки миллионга яқин тинч аҳоли гуманитар ёрдамга муҳтож.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga